саси
билан улашинг
1. Сассиқ ҳид чиқармоқ, ёқимсиз, қўланса ҳид таратмоқ.
2. Сассиқ ҳид келмоқ; ёқимсиз ҳид урилмоқ (бурунга).
-
Ҳаммом сасиб ётибди.
-
Йўлчи отхонанинг бир томонида уйилиб, сасиб-бижиб ётган гўнгни аравага ортди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Айниб, ҳидланиб, бузилиб, чириб қолмоқ.
-
Гўшт сасиб қолибди. Қопдаги сабзи сасиб қолибди. Асал айнимас, сариёғ сасимас. Мақол
-
Беш килограмм келадиган балиқнинг қулоғини очиб қараб, [Шокиржон] балиқчига пўписа қилди: — Ий-я, ириб қолибди-ку, сасиганга ўхшайди. Гулистон
4. Ўт чиқармасдан тутаб, қўланса ҳид чиқариб ёнмоқ.
-
Самовар сасияпти.
-
Саройнинг тўрида бошқаларга қараганда кўркамроқ бир ҳужра наригиларида қора чироқ сасиганда, бу ҳужрада шам ёнарди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
5. кўчма Дағл. Аччиқ-тирсиқ, кинояли гап қилмоқ.
-
Ачиган оғиздан сасиган гап чиқади. Мақол
-
У [нотаниш киши] Мўмин хунобга нафрат билан қараб олиб, уч-тўрт оғиз сасиди. С. Абдулла, Мавлоно Муқимий
-
— Уста, аскияни чойхонага чиқиб қиласиз. Бу —мажлис. Гапингиз бўлса, панада сасимай, манови ёққа чиқиб гапиринг! — деди раис. С. Аҳмад, Чўл бургути
САСИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SASI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
саси сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар