сарғай
билан улашинг
1. Сариқ тус олмоқ.
-
Куз тушди, барглар сарғайди. Ўрик олтиндай сарғайиб пишибди.
-
Иссиқ жон дейдилар, жон бўлса бўлар, Пайт келса, чечак ҳам сарғаяр, сўлар. А. Орипов, Йиллар армони
2. кўчма Зориқиб, толиқиб кутмоқ, маҳтал, интиқ бўлмоқ.
-
Идорама-идора бир имзо учун сарғайиб, ҳафталаб умрим зое кетган вақтлар бўлди. Х. Султонов, Онамнинг юрти
-
Айрилдинг тўрангдан, сочингни ёйиб Йиғлай бер, бувишим, энди сарғайиб. Алпомиш
3. кўчма Қаттиқ ялинмоқ, илтижо қилмоқ; изтироб чекмоқ.
-
Момо, сизга сўз сўзладик мунғайиб, Арз айтамиз энди сизга сарғайиб. Рустам
САРҒАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SARG‘AY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сарғай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар