сассиқ
билан улашинг
1. Ҳиди ёмон, ёқимсиз, қўланса.
-
Сассиқ газ. Сассиқ саримсоқ. Бурунни сассиқ деб кесиб ташланмас. Мақол
-
— Сассиқ балчиқда ётган сассиқ тўнғиз аввал ўзини қутқарса-чи, бировнинг ғамини ейиш ўрнига! — деди Зулфизар. К. Яшин, Ҳамза
2. Сассиқ ҳид ўрнашиб қолган; ҳавоси оғир; бадбўй.
-
Сассиқ ҳаммом.
-
Икки йилгача мана шу сассиқ баракда чириб ётамизми? А. Мухтор, Туғилиш
-
Зумрад бензин анқиб турган сассиқ кабинадан сакраб тушиб, шийпондаги хотин-қизлар орасида ғойиб бўлди. С. Сиёев, Отлиқ аёл
3. Айниб, ҳидланиб, бузилиб, чириб қолган, ачиган.
-
Кўкариб кетган бу сассиқ сувда бижиллаб ётган ҳар хил қуртлар, тушган ерида бир-икки қилтанглаб, дарров ўларди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
4. кўчма, дағал Гап-сўзи кишига ёқмайдиган; қўланса (гап, сўз, муомала ҳақида).
-
Сассиқ одам. Сассиқ сўз.
-
Эшон ҳам, отинойи ҳам иккиюзлама, ёлғончи ва сассиқ гап одамлар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Мени нима учун бундай қийнайсиз Кошкийди, қорача бўлиб туғилган бўлсам, кўргами, калгами тегиб, сизнинг таънангизни, сассиқ сўзларингизни эшитмас эдим! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
5. кўчма Бировни камситиш, ҳақоратлашни билдиради.
-
Оҳ болам, ёшлигим қайтиб келса, бу сассиқ чолга ўлсам ҳам тегмасдим. С. Аҳмад, Сайланма
-
— Сен гапирма, сассиқ кампир, — деди Қумри, Қамчининг ёнини олиб, — эринг билан қўшмозор бўл! Ҳ. Ғулом, Машъал
сассиқ сўзи қатнашган жумлалар:
Сассиқ алаф
-
— Мен ҳам бугун зиёфат еявериб, жуда ҳам сассиқ кекирдак бўлиб кетдим, — деди Шум бола. Ғ. Ғулом, Шум бола
САССИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SASSIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сассиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар