сатҳ
билан улашинг
1. Бирор нарса-буюмнинг, жойнинг устки, юза томони; юз, юза, бет.
-
Ер сатҳи. Ҳовли сатҳи.
-
Ой сатҳига қадам қўйган дастлабки инсон америкалик астронавт Нил Армстронг эди. Фан ва турмуш
-
Паром парчалари, кураклари, тахта ва резиналар сув сатҳида сузиб юрарди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Баландликларни ўлчашда асос қилиб олинган бошланғич юза, савия.
-
Денгиз сатҳидан минг метр баланд жой.
-
Томчилатиб суғоришда боғ сатҳидан маълум даражада баландроқ ерда ҳовуз қазилади. Фан ва турмуш
-
Бу ёқдаги унгур сой сатҳидан бир қулоч паст қазилаётган эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. айнан Юз И 8.
-
Квадратнинг сатҳи. Доиранинг сатҳи. Сатҳ ўлчовлари.
САТҲ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SATH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сатҳ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар