полотно
билан улашинг
1. Арқоғи ва ўриши бир хил йўғонлик ва қалинликда бўлган, ипак, ип, каноп ва шу кабилардан тайёрланган пишиқ ва силлиқ газлама ва ундан тикилган кийим.
-
Ипакли полотно. Штапел полотно
-
Уларда [дастгоҳларда] ранг-баранг трикотаж полотнолар тўқиш имкониятига эгамиз. Газетадан
-
— Духоба, крепдешин., полотно, шотландкалар тўқиймиз, — дейишибди чеварлар. Ш. Ғуломов, Ёрқин йўллар
-
Юпқа блузкадан ҳам, крепдешин, полотно кўйлаклардан ҳам унга тўқ кўк шол кўйлак маъқул бўлди. Саодат
2. Одатда бўзсимон махсус матога чизиладиган катта яхлит сурат.
-
Машҳур рассом полотнолари.
-
Рассом Шарқ аёллари образини яратиш устидаги ишларни давом эттириб, бир қатор ранг-баранг полотнолар яратди. Газетадан
-
Айни кунларда Т. Жамолиддинов янги полотнолар устидаги изланишларини давом эттирмоқда. Газетадан
3. кўчма Бирор тарихий воқеа-ҳодисани кенг ва ҳар томонлама тасвирлаган бадиий асар.
-
Т. Қайипбергенов адабиётимизни Қорақалпоқ достони номли йирик тарихий полотно билан бойитди. ЎТА
4. махс. Темир йўл ёки шоссенинг тош, шағал ва шу кабилардан кўтариб ишланган асоси, кўтармаси.
-
Олисларга чўзилиб, уфққа сингиб кетган темир йўл полотноси хаёлимни олиб кетди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
ПОЛОТНО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
POLOTNO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
полотно сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар