ҳамоҳанг
билан улашинг
1. Оҳангдош, бир хил оҳангли.
-
Соҳилларда най чалай, Куйла, ҳамоҳанг бўлай. Миртемир
-
Ҳамоҳанг жаранглар бирдай куйимиз, Узоқ-узоқларда яшаймиз гарчанд. Зулфия
2. кўчма Бир-бирига уйғун, монанд; мос, бир хил.
-
Буюк дўстлар ҳижронда ҳам фикрдош. Улуғ қалблар тепаётир ҳамоҳанг. М. Шайхзода
-
Қушлар товуши, сувлар шовқини қалбимизга ҳамоҳанг, яқин. Уйғун
-
Қия ўтирган Ҳаётнинг чекка томирлари лўқиллар, беқасам камзулига тиқилиб турган бўлиқ кўкраги нафасига ҳамоҳанг бўлиб, гоҳ кўтарилар, гоҳ тушар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Бадиа қулочларини ёзиб, чирманда гижбангига ҳамоҳанг ўйинга тушиб кетди. Мирмуҳсин, Меъмор
ҲАМОҲАНГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAMOHANG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳамоҳанг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар