ҳамроҳ
билан улашинг
1. Йўлда бирга борувчи; йўлдош.
-
Ҳамроҳ бўлмоқ
-
Ярим кеча вақтида шаҳарга киради, ёнидаги тетик ҳам-роҳининг кўмагида бир чойхонага кириб олишга муваффақ бўлади. А. Қодирий, Обид кетмон
-
меҳмонхонага қайтаётганимизда, ҳамроҳлардан бири: — Темир йўл билан шаҳар ўртасидаги яйлоқ майдон қани? — деб сўради. Ўзбекистон қўриқлари
2. Иш-фаолиятда, ҳаётда бирга бўлувчи шахс.
-
Ҳар куни кечга томон Собиржоннинг болаларидан биттаси Хайрибиби олдига келиб, ҳамроҳ бўлиб ётарди. Д. Нурий, Осмон устуни
3. кўчма Бирга бўлувчи; бирга.
-
Ўшанда менга ўкинч доимий ҳамроҳ эди. Ёшлик
-
Ойбек ўз қаҳрамонларини иложи борича яхшилик билан ҳамроҳ бўлишга, доимо эзгу ният билан яшашга даъват этади. ЎТА
-
Ўлар вақтда ҳамроҳ бўлсин имоним. Мурод-хон
ҲАМРОҲ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAMROH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳамроҳ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар