ҳамон
билан улашинг
1. равиш Шу дамгача, ҳозиргача, ҳали ҳам.
-
Сенинг гапинг ҳамон қулоғимда. Ҳамон ишлаяпти. Ҳамон сўзлаяпти.
-
Довул ҳамон қутурмоқда. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
-
Орадан қанча йиллар ўтса ҳамки, ҳамон мана шу ҳикоя менга тинчлик бермайди. Газетадан
2. кўм. взф. Пайт муносабатини билдиради; ўша (шу) ондаёқ, билан(оқ).
-
Улар жардан чиққан ҳамон одам овозини эшитдилар. М. Муҳамедов, Қаҳрамон изидан
-
[Гулнор] Йўлчи тўғрисида Нурининг сўзларини эшитган ҳамон, олам унинг кўзига қоронғиланди. Ойбек, Танланган асарлар
-
ёнбош қўйгани ҳамон кўзи юмилиб, уйқу босарди. Т. Рустамов, Мангу жасорат
ҲАМОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAMON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳамон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар