ҳақли
билан улашинг
1. Ҳақи бор, ҳақ-ҳуқуққа эга.
-
Ҳаёти мобайнида икки туп ниҳол экиб ўстирган инсон ўз умрини мазмунли ўтди, деб ҳисоблашга ҳақлидир. Газетадан
-
Ҳар бир фожиага, ҳар бир шарафга Нисбат бермоққа ҳам ёлғиз сен ҳақли! Х. Даврон, Болаликнинг овози
2. айнан Ҳақ 3.
-
Сиз ҳақлисиз, аммо ихтилофни тинчлик йўли билан ҳал қилайлик. М. Осим, Карвон йўлларида
-
Ҳар жиҳатдан қараганда ҳам, сиз бу масалада ҳақлисиз. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Асосли ва ўринли, тўғри.
-
Бинокорларни ҳақли равишда кашшофлар дейишади. Газетадан
-
Нега машъал жамоа орқада қолаётир, деган ҳақли савол туғилади. Газетадан
ҲАҚЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAQLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳақли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing