ҳақиқий
билан улашинг
1. Чиндан ҳам бор, чиндан бўлган; асл, ҳаққоний.
-
Ҳақиқий аҳвол. Ҳақиқий воқеа. Ҳақиқий факт. Ҳақиқий ҳодиса.
-
Ҳожи хола ўзининг кимлигини кўрсатадиган ҳақиқий саргузаштини шу ерда яшириб, ёлғон айта бошлаган эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ҳақиқий фамилияси-чи? Шуни айтинг! К. Яшин, Ҳамза
-
Дадам ноёб усул яратиб, ҳақиқий инсондан фарқ қиладиган сунъий одам— биороботни вужудга келтирибдилар. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
2. Ўз номи, унвони ва шу кабиларга тўла муносиб, лойиқ.
-
Ҳақиқат учун курашибди, ҳақиқий инсон экан дадангиз. Ойбек, Нур қидириб
-
Ҳақиқий олим шуҳрат учун эмас, ҳақиқат, фан равнақи учун курашади. Р. Усмонов, Одобнома
3. Чин маънодаги.
-
Аммо ҳақиқий қиш биринчи қор ёққанда билинди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Ҳақиқий ҳаёт меҳнатдан бошланади, меҳнатли ҳаёт гўзалдир. Газетадан
-
Ҳақиқий муҳаббат олдида ҳеч қандай гов доц. беролмаслигига ишонтиришим керак эди. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
-
Ҳақиқий дўстда инсоннинг энг яхши хислатлари мужассамлашган бўлади. Газетадан
ҲАҚИҚИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAQIQIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҲАҚИҚИЙ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингҲАҚИҚИЙ сўзининг антонимлари
Антонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ҲАҚИҚИЙ сўзига берилган маънолар
ҳақиқий сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
ҳақиқий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар