ҳақорат
билан улашинг
1. Кишининг ор-номуси, шахсиятини пастга урадиган, таҳқирловчи маъно-мазмунли сўз, гап.
-
Тўлқинжон буни дарров пайқади, кўзини яшириб, оғзидан чиқиб кетай деган ҳақоратни қулт этиб ютди. Ф. Мусажон, Ҳури
-
Абдубилол энди йиғлаб, оғзига келган гапни қайтармади, аламидан акасининг юзига тупурди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
2. Шундай маъно-мазмунли муомала, хатти-ҳаракат, ҳолат.
-
У [ўқувчи бола] ловуллаб турган қулоғини ушлаганча, Ҳожига қаради ва бисотидаги энг оғир, энг даҳшатли ҳақоратни ишлатди, яъни тарбия-сиз! деди. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Асал хола ўғлининг ичмаслигини биларди, терговчининг бу гапи ҳақорат бўлиб туюлди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
-
Ғуломжон столдаги нонларга қараб, кўнгли бузилди. Унинг соф ниятига бу бир ҳақорат бўлса ҳам, одамларнинг маърифат учун оғзиларидаги ошларини беришга тайёр эканликларини ўйлаб, Матқовул камбағалга раҳми келиб кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Бизнинг майда-чуйда ҳокимларимиз бирлаша олмагани туфайли, катта кучга эга бўлган истилочининг ҳамласига доц. беролмадик хотинларимиз, қизларимиз олиб кетилди. Бундан ортиқ ҳақорат борми, Меъмор?! Мирмусин, Меъмор
ҳақорат сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳақорат қилмоқ
-
Сиз бўлсангиз, мешчан, деб ҳақорат қилдингиз уларни. А. Мухтор, Туғилиш
-
Ҳа, мени ҳақорат қилган тилларинг узилсин! Д. Нурий, Осмон устуни
-
Баҳсда қизишган, бақирган, қарши тарафни ҳақорат қилган одам доим ютқазади. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
ҲАҚОРАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAQORAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ҲАҚОРАТ сўзига берилган маънолар
ҳақорат сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
ҳақорат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing