ҳақиқ
билан улашинг
1. от Қизил, қирмизи рангли қимматбаҳо тош.
-
Унинг ўнг қўлининг синчалоғида ҳақиқ кўзли узуги бор. А. Ҳакимов, Илон изидан
-
Улуғбекнинг қабри устига ажойиб ҳақиқ, марварид тошлар қўйилган. А. Толибов, Ўзбек мармари
-
Марҳамат пиёлани қўлга олиб, унинг ичидаги қип-қизил, ҳақиқ сингари винога тикилди. Р. Файзий, Кишиларимиз қиссаси
2. сифатдош Қизил рангдаги; қизил, қирмизи.
-
Унинг сурма кўзлари, қайрилма қошлари чимирилган бўлса ҳам, ҳақиқ лабларида табассум мавж урар эди. Ойдин, Эр юрак
-
Ўша анор донасидай ҳақиқ юз, ўша тим қора кўз, ўша жозибадор табассум ҳамон ўтган кунларни эслатиб турибди. И. Рахим, Ихлос
ҲАҚИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAQIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳақиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар