ҳақиқат
билан улашинг
1. Чиндан хам бўлган, воқеликка мос ҳолат, нарса.
-
Ишга келганидан бери энди битта жиддий топшириқ олди, ҳақиқатни айтмаслик гуноҳ. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Инсон бахти меҳнатда эканлиги айни ҳақиқат. Газетадан
-
Дейдилар: ҳар замоннинг бордир ўз тарозиси, Оҳ, нақадар рост эрур ушбу буюк ҳақиқат. А. Орипов, Юртим шамоли
2. Маълум тартиб-қоида, қонунларга мос иш, хатти-ҳаракат, ҳолат; ростлик, тўғрилик.
-
Халқ афсоналарда ўз орзу-умидларини, юрак нидосини яхшилик ва ҳақиқат учун курашни ифодалаган. Ўзбекистон қўриқлари
-
Қаҳрамонлар ҳақида очерк ёзиш учун уларни қидириб топиш, саргузаштларни ҳақиқат, адолат тарозисида тортиб кўрмоқ керак. Н. Сафаров, Оловли излар
3. флс. Киши онгида воқеликнинг, объектив борлиқнинг ҳаққоний, тўғри акс этиши.
4. Ростлиги фанний йўл билан исботланган, тажрибада синалган ҳолат, ҳукм, фикр.
-
Мана шу соддагина ривоят замирига санъатнинг моҳияти ҳақидаги улуғ ҳақиқат сингдириб юборилган. Ёшлик
-
Мен Мирзо сўзига амал қиламан, унинг гапида ҳақиқат борлигига дилим ишониб турибди. Мирмуҳсин, Меъмор
5. дин. Илоҳиятни (худонинг борлигини) ўз-ўзидан англашиладиган, исбот талаб қилмайдиган, шубҳадан ташқари, аниқ бир ҳодиса деб тушуниш.
ҳақиқат сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳақиқат қилмоқ
-
Ҳоким тўра ҳақиқат қилсин. Боламни чақириб, ўзи сўрасин! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Ҳазрат ҳақиқат қилиб, салтанат пулини ўғирлаётганларни жазолайди. Мирмуҳсин, Меъмор
ҲАҚИҚАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAQIQAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳақиқат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар