қул
билан улашинг
1. тарихий Эксплуататорлик жамиятининг илк даврларида хусусий мулк, мол қатори олиб-сотилган, бутунлай хўжайинга қарам бўлган, ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқ ва мол-у мулкка эга бўлмаган хизматкор.
-
— Ойжамол, мана бу ер қул бозори бўлган, — Шерниёз сандиқсозлик дўкони қаршисидаги майдончани кўрсатди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Хафа бўлманг, биз ҳақ олмасдан ҳам ишлаймиз. Ахир биз қулмиз-ку, ҳақ талаб қилишга ҳаддимиз борми?! Мирмуҳсин, Меъмор
2. Умуман, синфий жамиятда эксплуатация ҳамда сиёсий-иқтисодий қарамлик асоратида ҳар қандай ҳуқуқдан маҳрум бўлган, эзилувчи киши.
-
Қизлар бунда чўри, тул эди, Йигитлар хўр, гадо, қул эди. Э. Раҳим
3. кўчма салб. Кимсага кўр-кўрона хизмат қилувчи, бўйсунувчи; итоатгўй, малай, хизматкор.
-
— Маши, — деди Фазлиддин, — лекин шундай яхши қулни улар бизга беришмас, дейман. Ойбек, Танланган асарлар
-
— Бизнинг Қамишкапада кўпчилик аёллар ҳали ҳам тўрт девор ичида эрларига қул бўлиб келмоқдалар, — деди Гулсум. П. Турсун, Ўқитувчи
4. кўчма Бирор кимсага, нарсага қаттиқ берилган, дарди, хаёли ўшанда бўлган киши, унинг фидойиси.
-
Яхши гапнинг қулиман. Ўз қарашларининг қули.
-
Сен ҳам от қулига ўхшайсан. Ойбек, Танланган асарлар
-
орамизда Мирҳайдар деган кеча-кундуз фақат овқатни ўйлайдиган, қорнининг қули бўлиб қолган бир йигит бор эди. О. Ёқубов, Излайман
-
Мангуга қолай, дея шуҳрат қули Искандар Юксак тоққа ўзининг суратини солибди. А. Орипов, Юртим шамоли
5. Банда.
-
Худо хабар олсин жами қулидан Ҳасанхон
-
Ё худо, бу гуноҳкор ўғлимга ўзинг тавфиқ бер ва мен қулингни кечир. Ойбек, Нур қидириб
қул сўзи қатнашган жумлалар:
(Худо) ол қулим деб (ёки деса)
-
Оллонинг даргоҳи кенг. Ол қулим, деб зора ҳазрат олийларининг кўнглига мурувват солса, рухсат бўлғай. С. Сиёев, Ёруғлик
Қулинг ўргилсин
-
Қулинг ўргилсин жой. Қулинг ўргилсин жонон.
-
Бунақа қулинг ўргилсин шўрвани уйда келинингиз ҳам қилиб берган эмас, холажон! О. Ёқубов, Баҳор кунларидан бирида
ҚУЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қул сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар