қудуқ
билан улашинг
1. Сув олиш мақсадида вертикал тарзда қазилган тор ва теран чуқурлик; гидротехника иншооти.
-
Қудуқдан сув тортмоқ. Сув ичадиган қудуғингга тупурма. Мақол
-
Пақирни олиб қудуқдан сув келтириб, айвонга, дўкон ичига қалин қилиб сепади. С. Сиёев, Аваз
2. Ер остидан газ, нефт олиш ёки ер-тупроқни текшириш учун пармалаш ма-шиналари воситасида қазилган жуда чуқур тор ўра; скважина.
-
Бурғиланган қудуқ. Газ қудуғи. Иссиқ минерал сув қудуғи. Нефт қудуғи.
-
Олиб чиқди тоғнинг бошига, Санолмадим нефт минорасин. Кўрдим қудуқ пармалаётган Йигитларнинг полвон — сарасин. Ё. Мирзо
3. махс. Ўрача шаклидаги детал.
-
Карбюраторнинг компенсация қудуғи.
ҚУДУҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUDUQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қудуқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар