қула
билан улашинг
1. Зарб билан йиқилмоқ; ағдарилмоқ.
-
Зилзилада кўпгина эски уйлар, деворлар қулади. Чириган дарахт қулаб тушди.
-
Мана шу тоғ чўққисида бир чўпон, оёғи тагидаги тош кўчиб, пастга қулаб кетади. С. Аҳмад, Жимжитлик
-
Тоғнинг кун-ботар томонига уруш йиллари самолёт қулаган. А. Нурмуродов, Уруш бевалари
2. кўчма Йўқ, маҳв бўлмоқ, йўқ, маҳв этилмоқ, ағдарилмоқ; тушмоқ.
-
Қуламасин Чамбил юрти. Гулнорпари
-
Устунлари тезлик билан яксон қилинган бўлса ҳам, эски жамият осонликча қуламади. ЎТА
-
Подшоҳ тахти қулайдиган кунлар келар. Бойчечак
3. кўчма с.т. Оламдан ўтмоқ; ўлмоқ.
-
Чол қуламай турибди. Қулаган кун уларнинг ёқасини бўғаман, меросимни даъво қиламан! Ойбек, Танланган асарлар
-
Икки ўғлим: бири ўн саккизда, бошқаси йигирмада — немис ўқидан қулади. С. Кароматов, Олтин қум
ҚУЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QULA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қула сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар