қудрат
билан улашинг
1. Юқори даражадаги куч-қувват; шундай куч-қувватли имконият; қодирлик.
-
Инсон қудрати ҳамма нарсадан устун чиқди, чўлда сунъий денгиз барпо этди. Ўзбекистон қўриқлари
-
Шамолнинг қудрати ҳазилакам эмас. У саҳрони остин-устун қилиб, қумтепаларни учириб олиб юради. Фан ва турмуш
-
Суярқул Мамаюсуфнинг олдида қилтириқ кўринса ҳам, ўнта Мамайни па-чоқлагудек қудрат сезарди ҳозир ўзида. А. Кўчимов, Ҳалқа
2. Умуман, бирор нарсани амалга ошириш имконияти; куч-қувват, қурб.
-
Қани эди, қудрати етса-ю, шу тошқин дарёдан ҳовучлаб сув элтса, ташна гиёҳлар илдизига нам, чўлларга ҳаёт берса. С. Кароматов, Сўнгги бархан
-
Битта чопон тиктиришга қудратим етмайди Ойбек, Танланган асарлар
3. Қодирлик, куч манбаи.
-
Оламга арзигулик қудрат шу чаноқдадир Газетадан
-
Қандайдир бир қудрат уни силкиб, ўзига келтирди Мирмуҳсин, Умид
4. Аллоҳга хос куч-имконият; илоҳий қодирлик.
-
Фалончининг келини тўрт оёқли туғибди ё қудратингдан ўргилай! Ойбек, Танланган асарлар
-
Ҳар ҳолда, фиғон-нола яхши эмас, ҳар банда қудрат қалами билан ёзилганини кўради. Ойбек, Танланган асарлар
5. Қудрат (эркаклар исми).
ҚУДРАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUDRAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қудрат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар