қулай
билан улашинг
1. Бирор ишни бажариш, бирор мақсадни амалга ошириш учун энг мос, энг мувофиқ, қўл келадиган.
-
Қулай фурсат. Қулай шароит. Кўчат ўтқазиш учун қулай давр.
-
Мана шу ерда ошиб ўтишга қулай жой бор П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Айниқса, томчилатиб суғориш боғдорчилик учун қулай ҳисобланади. Фан ва турмуш
-
Чўмилишга қулай бўлгани учун бу ерга қўшни қишлоқ болалари ҳам ёпирилиб келишар эди. Ёшлик
2. Амалга оширилиши осон, унча кўп куч ва малака талаб қилмайдиган.
-
Кесиб кетмон билан тошларни лойдек, Кўрингай қаттиқ ишлар ҳам қулайдек. Ҳабибий
-
[Нури] Ўз режасининг бундай қулай амалга ошувидан ҳадсиз севинди. Ойбек, Танланган асарлар
қулай сўзи қатнашган жумлалар:
Қулай йўл
ҚУЛАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QULAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қулай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар