илик
билан улашинг
1. эскирган, айнан Қўл 1 (асосан эгалик қўшимчалари билан қўлланади).
-
Сабр айласанг, муродингга етарсан, Насиб бўлса, ёр илкидан тутарсан. Тоҳир ва Зуҳра
-
Хитой қизлари мўғул йигитлари илкига тушмаслик учун ёниб турган уйлар ичига ўзларини урганларини ўз кўзим билан кўрдим. М. Осим, Карвон йўлларида
-
Сизга менинг маслаҳатим —
-
Андижонда кўп турманг. Иликка тушиб қолурсиз. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Болдир суяги, оёқнинг тиззадан тўпиққача бўлган қисми.
-
Яна бу оёқ ё илигидан, ё тиззасидан қирқилган бўлса ҳам майли эди. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
-
Ҳа, кўчага чиқмайсан, эшитдингми? Ҳой бола! Илигингни синдираман-у, касалингни боқиб ўтиравераман. Н. Сафаров, Саодатнинг қиссаси
3. Одамлар ҳамда қўй, мол ва шу кабилар ҳайвонлар оёқларининг ичида мойсимон модда бўлувчи қисми; ана шу қисмнинг (гўшти билан) пиширилгани.
-
— Қани, баррадан олинг, ўғлим, — деди у илик узатиб. — Қўрқманг, бу парранда этидай енгил ҳазм бўлади. А. Мираҳмедов, Қўйлар қўзилади
-
Махсум еб тозаланган иликни аста дастурхонга қўйди-да, ҳаяжон ичида бақрайиб ўтирган Бобоқулга тикилди. С. Анорбоев, Оқсой
4. Шу суяк ичидаги мойсимон модда, тўқима (истеъмол этилади ва ниҳоятда қувват-мадор бўлувчи таом сифатида қаралади).
-
Яна бундай тўқималар пайсимон суяклар ичидаги илик, япалоқ суяклар орасидаги мижик ва кемик деб аталувчи ёғлардан ҳам иборат бўлади. К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари
-
-Бўлмаса, илигини сиз қоқиб енг, дада — деди ўғил. Р. Файзий, Сен етим эмассан.
илик сўзи қатнашган жумлалар:
Илиги бақувват (ёки тўқ)
-
қопни бир ҳамла билан орқага олиб, дадил кўтарилди-ю, ғизиллаб юриб кетди. Саксон ота орқадан қараб қолди ва ичида деди: Илиги бақувват экан!. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Ҳаким ака ҳар йилгидек бу йил ҳам ғўзани ёшлигидан илиги тўқ, бақувват қилиб ўстириш учун ҳаракат қилмоқда. Н. Рихсиев, Миришкор
Илиги пуч (ёки пучаймоқ)
-
Ахир бечораларнинг ишлаши учун ҳам куч-қувват, мадор керак-ку. Илиги пучайиб қолган одам нима ишга ярайди? М. Ҳазратқулов, Журъат
Илиги тўла (ёки тўлмоқ)
-
Ўтга яхши ўрганиб, илиги тўлгандан сўнг ажратдим. С. Анорбоев, Оқсой. Темиртош эса ҳокимнинг кийими остидан билиниб турган мушакларига қараб, Мой билан гўштни кўп еб, илиги тўлган, деб ўйлади. М. Осим, Карвон йўлларида
Илик узилди
-
Кўклам чоғи, илик узилди палла, одамнинг силласи қуриб, лоҳас бўлаверадиган кунларнинг бири. Х. Султонов, Онамнинг юрти
Илик ювмоқ
-
Қолмади ҳурмат аҳли оламда Олам-у олам аҳлидин юв илик. Бобур.
ИЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ILIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
илик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар