илин
билан улашинг
1. Илмоқ И феълининг ўзлик ва мажҳул нисбати.
-
Кўчада кетаётган бир хотиннинг юпқа хитойи зонти қўлидан учиб кетиб, парашютдай лапанглаб борди-да, бир дарахтга илинди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар.
-
Деворий газеталарнинг имтиҳонга бағишланган янги сонлари илинди. С. Зуннунова, Янги директор
2. Тушмоқ, тутилмоқ (тузоқ, қопқон ва шу кабиларга).
-
Қармоқларга битта ҳам балиқ илинмади. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Овчи аста-секин тўрнинг ипини тортибди, ҳамма каптар тузоққа илинибди. Чалпак ёққан кун
3. кўчма (ўзи бирикиб келган сўз билдирган нарсага) Дучор бўлмоқ, йўлиқмоқ.
-
У кун Нуринисонинг ҳийласига илиниб сўнг қочаркан. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ҳа, бу Мастура яллалар тузоғига илинган пок, бегуноҳ қизларнинг тақдири ҳақида йиғлаб-йиғлаб китоб ёзса бўлади. К. Яшин, Ҳамза
-
[Тўғонбек] Баъзи қассоблардан, ошпазлардан бир неча динор қарзга ҳам илинади. Ойбек, Навоий
4. (ўзи бирикиб келган сўз билдирган нарсага) Улгурмоқ, эришмоқ, олмоқ.
-
Ўзинг-ку, зўрға учга илиниб юрибсан. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Ҳа пича рўмол олувдик, эпчиллар илиниб, эпсизлар қуруқ қолди. Н. Сафаров, Танланган асарлар
-
Медалга илинганлар, ҳар қалай, [ўқишга] жойлашиб кетади. С. Зуннунова, Янги директор
-
У Бухорода жой топиб, тузуккина маошга илинганидан хурсанд бўлди. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
5. кўчма Ўз ҳолати, мансаби ва шу кабиларда зўрға турмоқ; кетай-кетай деб турмоқ.
-
Илиниб турганингни биласанми, раис энди сен ҳақиқий раис эмас, собиқ раиссан. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Ақраб, қора совуқ ойида Бухорода ўлим кўп бўлди — баъзи илиниб юрган кексалар куз япроғидек чирс-чирс кета бошлади. Мирмуҳсин, Меъмор
6. Ушлаш, кийиш ва шу кабилар даражасига етмоқ, ярамоқ.
-
Соқолингиз устарага илинмайди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Ўроққа илинмаган майсаларни қўй чилпигандай битталаб юлиб оламан. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Мен пул берай, шу атрофдан оз-моз дуруст, оёққа илинадиган бир нарса топиб беринг. Ойбек, Танланган асарлар
7. Ўзи ишлатмай, ўзгага бермоқ ёки атаб сақлаб қўймоқ (асосан таом ҳақида).
-
Шер косасидаги иликни бобосига илиниб олиб кирса, у киши бош чайқайди. С. Анорбоев, Ҳамсуҳбатлар
-
Уйидан посилка олган экан, менга ҳам илинибди: озгина ширин толқон, майиз. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
илин сўзи қатнашган жумлалар:
Кўзга илинмоқ
-
Ёмғир бетиним ёғар, лекин унинг томчилари чанг зарраларидек кўзга илинмас эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ишда ҳам Назаров тез кўтарилди. Саидғози бўлса чеккада, кўзга илинмай қолиб кетаверди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Қизалоқ кўзга илинадиган бўлиб қолибди.
Кўзи илинмоқ
-
Кўзи энди илинганда, сапчиб ўрнидан туриб кетар, болалари устини ёпиб қўяр, кейин девордаги соатга қарарди. С. Абдуқаҳҳор, Кўзлар
Пичоққа илинадиган
-
Умуман молларнинг пичоққа илинадигани йўқ ҳисоб. Муштум
-
Хуллас, ўйлаб турсам, зикр қилинган Шариповлар ичида пичоққа илинадигани темир-терсак мудири. Тожибой Шарипов экан. Газетадан
Тилидан (ёки гапидан, оғзидан, сўзидан) илинмоқ
-
Бой ота.. мен Суярни терговчи тўранинг олдига олиб борай. Бир умрида терговчига сўров бермай юрган одам ўз тилидан илиниб ўтирмасин. Н. Сафаров, Уйғониш
Тумшуғидан илинмоқ
-
Муғамбир тумшуғидан илинар. Мақол
ИЛИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ILIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
илин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар