или
билан улашинг
1. Бир оз исимоқ.
-
Сув илиди.
-
Осмонимиздаги булутлар тарқалиши билан, танамиз илийди, жонимиз тинчийди. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. Кўнгли (ёки Меҳри, юраги) илимоқ Меҳри товланмоқ, меҳр ҳисси уйғонмоқ.
-
Кечқурун дастурхон устида бола йиғлаб берди. — Ол, эмиз — деди Орифжон. Кўнгли илиб кетди. А. Мухтор, Чинор
-
Ўгай онам уч фарзандли бўлди. Болаларни қийналиб туққан бўлса ҳам, бизларга меҳри илимади. Газетадан
-
Она., совуқ гапдан ўзини бир зум йўқотиб қўйди. Кейин, она экан, юраги илиб, боласини қучоқлагани югурди. М. Исмоилий, Одамийлик қиссаси
или сўзи қатнашган жумлалар:
Ичи илимаслик
-
Сира кўнглим чопмас бу юришингга. Сира ичим илимайди қилган ишингга. Ёдгор
ИЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ILI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
или сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар