илмий
билан улашинг
1. Илмга оид, илмга қаратилган.
-
Илмий асар. Илмий кузатиш. Илмий журнал. Илмий нашриёт. Илмий фаразлар.
-
Имом ал-Бухорий, Аҳмад ал-Фарғоний каби буюк боболаримизнинг маънавий ва илмий меросини теран ўргана бошлаганимиз бўлса ҳам шунда. Газетадан
2. Ўқиш-ўқитиш, илмий-ташкилий ишлар билан шуғулланувчи.
-
Илмий кенгаш. Илмий бўлим.
-
Шу орада нима бўлди-ю, мактабнинг илмий мудири пенсияга чиқиб, ўрнига Аҳмадхонов маъқул кўрилди. Гулдаста
3. Илм-фан билан боғлиқ муаммоларни ўрганувчи, илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланувчи.
-
ИХ-Хасрларда Қурдоба дорилфунуни йирик илмий марказга айланди. Фан ва турмуш
-
Илмий масканда самарали тадқиқотлар олиб борилмоқда. Газетадан
-
Республикамизда илмий муассасалар тармоғи тобора кенгаймоқда. Фан ва турмуш
ИЛМИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ILMIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
илмий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар