илм
билан улашинг
1. Ўқиш-ўрганиш ва тадқиқот, таҳлил этиш билан эришиладиган билим; кўникма, маълумот.
-
Илм даражаси. Илм олиш ҳуқуқи. Илм даргоҳи. Шариат илми. Дунёвий илмлар.
-
Жамолбой ака, дини исломни қўлдан бермасдан замон илмларини ўқилса, зарар қилмайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Домламиз бизга бундай илмларни ўқитмаганлар. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
-
Кашфиётсиз илм бўлмаганидек, илм ҳам кашфиётсиз нафас ололмайди. Саодат
-
Олим илми билан ҳурмат топур, ҳофиз хуш овози билан одамларнинг дилини хуш қилур И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Иш-фаолиятнинг илм билан боғлиқ соҳаси; табиат ва жамият ҳақидаги билимлар тизими; фан.
-
Иш ва ҳунар. Илм ва маърифат. Илм ва санъат.
-
Янги мактаблар очиб, Қуръони карим ва бошқа дарслар билан бирга жуғрофия, тарих, ҳисоб каби илмларни ҳам таълим берайлик. Ойбек, Танланган асарлар.
3. Иш-фаолиятнинг маълум бир соҳасига оид билим, таълимот, малака.
-
Ислим барлос — содда, диловар, ов ва қуш илмининг пири. Ойбек, Навоий
-
Боғдорчилик илмини билар экан. С. Зуннунова, Янги директор
-
Ҳарб. илмида ҳамма йўл бекилганда, жангчи учун ўлимдан бошқа чора қолмагандагина ўзини ўзи ҳалок қилади, дейилади. С. Аҳмад, Ҳукм
илм сўзи қатнашган жумлалар:
Илми ғайб (с. т. илми ғойиб)
-
йўқса илми ғайбни ким билибдур. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
[Хон эшон] дами ўткир, ҳар қандай балони ҳам даф қила оладиган, илми ғойибдан хабардор деб овозаси кетган. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
ИЛМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ILM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
илм сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар