илова
билан улашинг
1. Айтилган гапга, изҳор қилинган фикрга ёки бирор асарга қўшимча тарзида айтилган ёки берилган нарса, қўшимча изоҳ.
-
Қарорнинг иловаси. Китобнинг иловаси. Асарнинг охирида иловаси бор.
-
Вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг мактабларни бир сменали машғулотга ўтказиш ҳақидаги иловада кўрсатилган таклифлари қабул қилинсин. Газетадан
2. Китоб, газета ёки журналга қўшиб чиқарил(ади)ган алоҳида нашр.
-
Афанди газетаси Муштум журналининг иловасидир.
илова сўзи қатнашган жумлалар:
Илова қилмоқ
-
[Латофат] Директорнинг ҳамон индамай турганини кўриб: — Уч йил қишлоғимиздаги мактабда ўқитувчилик ҳам қилдим, — деб илова қилди. С. Кароматов, Ҳижрон
-
Селекция илмий-тадқиқот институти ҳаётига доир ниҳоятда муҳим бир ҳужжатни илова қилиш жоиздир. Мирмуҳсин, Умид
ИЛОВА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ILOVA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
илова сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ИЛОВА сўзига берилган маънолар
илова сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар