имкон
билан улашинг
1. Бирор иш, мақсад, талаб ва шу кабиларни амалга ошириш, юзага чиқариш, бажариш учун зарур ёки қулай шарт-шароит; имконият.
-
Элмурод Эргашни қидирса, сўраб суриштирса топарди, аммо бунга имкон қани? П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ҳозир тўппа-тўғри жўнаш учун ҳеч қандай имкон йўқ. Гулнор ҳориган, кийими йўқ. Ойбек, Қутлуғ қон
2. Чора-илож, мумкинчилик.
-
Излагай имкон топади. Газетадан
-
ҳозир билай-чи, балки телефонини тузатиш имкони бордир. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
имкон сўзи қатнашган жумлалар:
Имкон бермоқ
-
Зиёлиларнинг тўғри фикри ва маслаҳатлари ҳукмдорлар, раҳбарларга баландга парвоз қилиш имконини берадиган қанот бўлган. Э. Юсупов, Истиқлол йўлида
-
Табиат-иқлим шароитлари қишин-ёзин қабул қилиш имконини беради. Газетадан
ИМКОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IMKON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
имкон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар