имконият
билан улашинг
1. Зарур ёки қулай шарт-шароит; имкон.
-
Оҳангарон қочиб кетмаган бўлса ҳам, боришга имконият тополмаяпти. С. Кароматов, Олтин қум
-
Ёш эканини кўрсатиш учун қулай келган ҳар бир имкониятни қўлдан бермас эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Юзага чиқиш, чиқариш учун мавжуд куч-қудрат, қобилият, восита.
-
Ички имкониятлар. Барча имкониятларни ишга солмоқ.
-
Айний, аруз вазни аслида араб шеъриятидан олинган, унинг имкониятлари ниҳоятда тор, деювчиларга нисбатан муросасиз бўлди. ЎТА
-
учувчилар мамлакат авиация техникасининг ажойиб имкониятларини яна намойиш қилдилар. Газетадан
-
Заргар, қўлланадиган материалнинг конструктив ва эгилувчанлик имкониятини, унга ишлов бериш технологиясини билиши зарур. Газетадан
ИМКОНИЯТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IMKONIYAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
имконият сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар