тирмизак
билан улашинг
1. кест. Ҳали қўлидан бирор иш келмайдиган, турмушнинг оғир-енгилини кўрмаган шахс маъносида қўлланади.
-
Сен мен айтадиган ашулага ҳам чанг солдингми, индамаган сари бошимга чиқиб олмоқчимисан ҳали тирмизак. С. Кароматов, Ҳижрон
-
Ҳамма йигитлар урушга кетди. Далада хотинлар-у қарилар, тирмизакдай бўлиб биз, болалар, ишлаганмиз. С. Анорбоев, Оқсой
2. Шўх болаларга нисбатан шумтака, тирранча каби маъноларда ишлатиладиган ундалма.
-
Ҳой, омон бўлгурлар, буларни [болаларни] қаердан топдинглар? Қидирмаган жойим қолмади-я! Ҳа, тирмизаклар! П. Қодиров, Қалбдаги қуёш
-
Мабодо биронта бола томдаги каптарга тош отса, шиферни тешасан, тирмизак, деб уйигача қувиб боради. С. Аҳмад, Чўл шамоллари
ТИРМИЗАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIRMIZAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тирмизак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар