тирноқ
билан улашинг
1. Бармоқлар учининг орқа томонидаги этга ёпишган, бармоқларни ҳимоя қилувчи, шохсимон моддадан иборат тузилма, қоплама.
-
Тирноқ ўстирмоқ. Тирноқни қайчи билан олмоқ.
-
Махсум ўсиқ тирноқларини Бобоқулнинг бўғзига ботиришга чоғлаб, хезланиб кела бошлади. С. Анорбоев, Оқсой
-
Ботирали тирноғи билан столни чертиб ўтирар, нима ҳақдадир ўй ўйларди. С. Аҳмад, Ҳукм
2. Баъзи ҳайвон ва қушларнинг панжаси ёки чангалидаги учи қайрилган, ўткир, шох моддали ўсимта.
-
Бургутнинг тирноғи. Мушукнинг тирноқлари.
-
Шерни шер қилган — тиши билан тирноғи. Р. Жуманиёзов, Сўз кўрки — мақол
3. шева От туёғи.
-
От тирноғига тегган тош Ёнғоқдай ушалиб кетди. Нигор ва Замон
-
От тирноғидан чиққан қумлар Қозондай овдарилиб ётди. Гулихиромон
4. кўчма Фарзанд, бола.
-
Тирноқ кўрмоқ. Тирноққа зор бўлмоқ.
-
Ободон хола Сафо ота билан эллик йил бирга турмуш кечирди. Аммо уларга тирноқ насиб этмади. Р. Отаев, Сиз нима дейсиз?
-
Гулнор билан ўн уч йил бирга туриб, тирноқ юзини кўрмадик. Ойдин, Икки кўзи шунда
5. кўчма Махс. Баланд симёғочларга, мачталарга кўтарилиш учун оёқ қийимига маҳкам боғлаб олинадиган тишли ўроқсимон темир асбоб.
-
[Акбаралини] Баъзан кечалари ҳам чақириб қолишса, йўқ демай, брезент шимини кийиб, шалдир-шулдур занжирли темир тирноқларини елкасига илиб чиқиб кетарди. А. Мухтор, Чинор
6. айнан Қўштирноқ.
-
Охирги колонкада, тирноқ ичида, Тузук одамларнинг болалари деган мақола бўлиб П. Турсун, Ўқитувчи
тирноқ сўзи қатнашган жумлалар:
Тирноғини ўстирмаслик
-
— Сиз ҳам хизматчининг тирноғини ўстирмайдиганлардан экансиз, — Йўлдошбой шундай деди-ю, бойнинг бетига тик қараганча тураверди. Ҳ. Нуъмон ва А. Шораҳмедов, Ота
Тирноқдан (ёки тирноқ орасидан, остидан, тагидан) кир изламоқ (ёки ахтармоқ, қидирмоқ)
-
Сен тирноқ орасидан кир қидирмай қўя қол. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
[Ўктам:] Гап ташувчи, тирноқдан кир изловчиларни, чақимчиларни мен жуда ёмон кўраман. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Дарров тирноқ тагидан кир қидирасиз-а, Самадов? П. Қодиров, Уч илдиз
Тиш-тирноғигача ёки тиш-тирноғи билан
-
Тиш-тирноғигача қуролланмоқ.
-
Ман бир парча бошпанамга тиш-тирноғим билан ёпишганимдан ҳафсаласи пир бўлаёзганди. Ойбек, Танланган асарлар
ТИРНОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIRNOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тирноқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар