тирқира
билан улашинг
1. Ҳар томонга тарқалиб кетмоқ, қочмоқ, тўс-тўс бўлмоқ.
-
Эшик оғзида уймалашиб турган қизчалар ён-ёққа тирқираб, ғойиб бўлишган эди. С. Анорбоев, Меҳр
-
Илгарилар бу ерга елкасига милтиқ тақиб, ёнбошига чарм халта осган отликлар келар, одамлар уларнинг қорасини узоқдан кўрибоқ, солиқчи дердилар ва бекингани жой ахтариб, тирқираб кетардилар. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Отилиб чиқмоқ, шиддат билан чиқиб, атрофга тарқамоқ, сочилмоқ (суюқлик ҳақида). Ярадан қон тирқираб кетди.
-
[Эргашнинг] Чап бош бармоғидан тирқираб қон оқяпти. А. Мираҳмедов, Кулган чечаклар
-
У [Майна] ўзини босишга уринса ҳам бўлмади — икки кўзидан севинч ёшлари тирқираб кетди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
ТИРҚИРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIRQIRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тирқира сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар