тирқиш
билан улашинг
1. Бир-бирига зич ёпишмаган эшик табақалари, тахта ва шу кабилар орасида ҳосил бўлган тор ва узун бўш оралиқ.
-
Дераза тирқишидан муздек ҳаво киряпти.
-
Эшик тирқишидан йўлакка ипдек ингичка нур тушди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Эшелоннинг кейинги тўхташида вагон тирқишидан қараб турган Исроил Азимов бу станцияни таниб, Пенза, деди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Узун тешик, ёриқ, узун дарз.
-
Эски бинонинг деворларида ҳар томонга тарқалиб кетган тирқишлар пайдо бўлибди. Газетадан
-
Молхонанинг тешик, тирқишларигача дори септирди. С. Анорбоев, Оқсой
ТИРҚИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIRQISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тирқиш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар