илғор
билан улашинг
1. тарихий Қўшиннинг олдинги қисми, авангарди.
-
Ярим кечада Бобурнинг илғорлари дарвозага секин яқинлашганларида, Абу Юсуф ва Муҳаммад Султоннинг навкарлари дарвозахона устидан уларга камон ўқ отиб, бир қанча кишини ярадор қилди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. кўчма Ишда, тараққиётда олдинда борувчи, пешқадам.
-
Пахтачилик илғорлари.
-
Биз келажак тараққиётига, барча илғор мамлакатлардаги сингари, дунёвий давлат қуриш орқали борамиз. Э. Юсупов, Истиқлол йўлида
-
Трестдаги илғор бинокорлар қатори Ёдгорни ҳам тантанали кечага таклиф қилишди. У. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. кўчма Тараққиёт, ривожланишга, олға силжишга хизмат қилувчи; янгиликка бошловчи.
-
Сафохон тўра ўзининг одампарварлиги, илғор фикрлари билан қолган мударрислардан ажралиб турар эди. К. Яшин, Ҳамза
-
Илғор иш усуллари, янги техника ва технологияни қўллаш туфайли яхши натижаларга эришилаётир. Газетадан
ИЛҒОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ILG‘OR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
илғор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар