иқлим
билан улашинг
1. Муайян жойнинг ўзига хос, ҳар йили такрорланувчи одатдаги об-ҳаво шароити.
-
Тоғ иқлими. Денгиз иқлими. Иқлим ўзгаришлари.
-
Урта Осиё республикалари жуда қуруқ иқлим бўлган зонада жойлашган. Фан ва турмуш
-
Тортиқ этмиш табиат хуш иқлим, тоза ҳаво. Ё. Мирзо
2. кўчма Шароит.
-
Меҳнат жамоасидаги маънавий иқлимнинг яхши ёки ёмон бўлиши кўп жиҳатдан раҳбарга боғлиқдир. Газетадан
3. Дунё, унинг бир қисми; минтақа.
-
Чиройли, попукдай бир қиз ўйнадики, аҳ-аҳ, иқлимда мисли йўқ Ойбек, Улуғ йўл
-
Ғайрат қилган киши иқлим сўрайди, Юраги катта ҳар бир ишга ярайди. Эрали ва Шерали
-
Бу хабар бутун иқлим бўйлаб тарқалди. Ёшлик
иқлим сўзи қатнашган жумлалар:
Етти иқлим
-
Етти иқлим подшоси етти нома ёзиб, ўз элчиси орқали Қорасоч парининг отасига юборибди. Эртаклар
-
Хамбар чўлоқдек исковуч етти иқлимда йўқ. Ойбек, Танланган асарлар
ИҚЛИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IQLIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
иқлим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар