иштирок
билан улашинг
Бирор иш, маросим, мажлис ва шу кабиларда ҳозир бўлиш, қатнашиш.
-
Маъмурият вакили иштирокида бўлган мажлис,
-
Хотинлар ўз тўйларини Ўзбек ойим иштироки билан ўтказиб олсалар, ўзларини шаҳарнинг энг бахтли хотинларидан санаб юрар эдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Мирзо Меморга таассуф билдириб, ўғлининг подшоҳга суиқасдда иштироки борлигини маълум қилди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Асосийси, Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар фаолиятидаги иштироки миллий хавфсизлигимиз, минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш гаровидир. Газетадан
иштирок сўзи қатнашган жумлалар:
Иштирок этмоқ (ёки қилмоқ)
-
Мен бу тўйга иштирок этолмаганлигимни айтдим Муштум
-
Биз ижодий кечаларимизни шундай ўтказайликки, бу кечада ёлғиз ёзувчилар эмас, кенг жамоатчилик ҳам иштирок қилсин. Н. Сафаров, Оловли излар
ИШТИРОК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISHTIROK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
иштирок сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар