итар
билан улашинг
Ўзидан нари томон сурмоқ ёки суришга ҳаракат қилмоқ.
-
Столни девор томонга итармоқ
-
Пиёлани столнинг ўртасига итариб қўймоқ.
-
[Йўлчи] Ички бир жасорат билан эшикни итариб, уй ичига кирганини сезмай қолди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Одамлар бир-бирларини итариб, қоқилиб, зўр бўрон билан олдинга югурди. Ойбек, Танланган асарлар
итар сўзи қатнашган жумлалар:
Кўкрагидан итармоқ
-
Шундай ёмон кунда биз билан бирга бўлган ҳар қандай одамни қадрлаш керак, кўкрагидан итарсак яхши эмас. Мирмуҳсин, Меъмор
ИТАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ITAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
итар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар