исён
билан улашинг
1. Синфий, миллий, ҳуқуқий манфаатларни ҳимоя қилиб кўтариладиган қўзғолон; ғалаён.
-
Бу [исён] — улуғ халқ исёни, бу — асрлардан буён давом этган жабрга, қулликка қарши мустамлака камбағалларининг қўзғолони, даҳшатли зарбаси эди. Ойбек, Танланган асарлар
2. кўчма Қаршилик, норозилик билан қўзғалувчи, туғён урувчи ҳис-туйғу.
-
Киши қалбида ҳаромдан ҳазар, нопокликка, адолатсизликка нисбатан муросасиз исён бўлиши керак. Газетадан
-
Зулм, тахтга қарши исён Шарқ кўксида тўлиб тошди. Ғайратий
-
юрагида йиғилган ҳамма дард-у ситамлари, ҳамма алам, ҳамма исёнларини тўкса арзийдиган қасосли онлар келди. О. Ёқубов, Кўҳна дунё
исён сўзи қатнашган жумлалар:
Исён қилмоқ (ёки кўтармоқ)
-
Зулмга қарши исён қилмоқ (кўтармоқ).
-
Минг-минг одам исён кўтаради, ҳукумат олдига чўқмордан тортиб болта-тешасигача кўтариб келади. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Лекин ҳамишалик раҳнамо қалбим Не учун дафъатан кўтарди исён. Э. Воҳидов, Садоқатнома
ИСЁН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISYON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
исён сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар