истиғно
билан улашинг
1. Муҳтож бўлмаслик (эҳтиёж сезмаслик) ҳис-туйғуси, шундай ҳис-сезгили муносабат, ҳолат.
-
Эгасининг одамгарчилиги ҳар қанча катта бўлганда ҳам, меҳмонларинг истиғно ва виждон доирасидан чиқмаслиги лозим. А. Қодирий, Обид кетмон
2. Гўзал қилиқ билан тортиниш; ноз.
-
Нуқра Давроннинг ўзига қадалиб турган кўзларига: Менга мунақа қараманг, дегандай истиғно билан боқди-ю, бармоқларини силкитганча, дарахтлар орасига шўнғиб кетди. С. Кароматов, Сўнгги бархан
-
— Бас, бас-э! — деб Қирмизхон истиғно билан чимирилди. Н. Аминов, Ёлғончи фаришталар
ИСТИҒНО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISTIG‘NO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
истиғно сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар