исёнкор
билан улашинг
1. Исён кўтарувчи ёки исён кўтарган; исёнчи, қўзғолончи.
-
Давлатнинг яхлитлигини сақлаб қолмоқ учун исёнкор ва маккор ўғлига қарши юриш қилишдан бошқа иложи қолмади [Улуғбекнинг]. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Чор ҳокимияти исёнкор фуқародан шафқатсиз оммавий қасос олди. Н. Сафаров, Оловли излар
2. Исёнга чорловчи, исёнга даъват этувчи.
-
Исёнкор шоир.
-
Оловдай қизиб турган миясида исёнкор фикрлар туғён қиларди. О. Ёқубов, Қанот жуфт бўлади
-
Лекин шоирнинг исёнкор овозини тиндира олмади. Газетадан
ИСЁНКОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISYONKOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
исёнкор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар