ит
билан улашинг
1. Уй-рўзғорни қўриқлаш, ов овлаш ва шу кабилар мақсадлар учун сақланадиган тўрт оёқли сутемизувчи уй ҳайвони.
-
Кўппак ит. Ов ити.
-
Катта темир дарвоза остида чўзилиб ётган хирсдай ит бошини кўтариб ириллади. А. Қаҳҳор, Бошсиз одам
2. Шу ҳайвонга нисбатланувчи ҳақоратни билдиради.
-
Азизбек қаршисида қўл боғлаб турган дарвоза бегига бақирди: — Нега қараб турасан, дарвоза устига чиқ, ким экан у ит?! Қодирий, Ўтган кунлар
-
Халқ товуши тинимсиз гувуллайди: — Бу ёққа чиқ, итлар! Ойбек, Танланган асарлар
3. кўчма Бировнинг манфаатларини ҳимоя қилиб, бошқаларга зулм ўтказувчи одам; малай.
-
Мусулмонқулнинг ити бўлмаса, ўзимиздан мингбоши бўларлик одам қуриб қолувдими, дейман. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Келинг, шердаргоҳнинг ити, тортинманг, юқорига ўтинг. К. Яшин, Ҳамза
4. Мучал йил ҳисобида ўн биринчи йил номи; сак.
-
Унинг йили ит.
ит сўзи қатнашган жумлалар:
Ит эмган
-
— Бу ёққа кел, ит эмган! — деди мингбоши, қизил кўзларини ола-була қилиб. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Ит йили
Бошига ит кунини солмоқ
-
Улар қишлоқдагиларнинг бошига ит кунини солибди: деҳқонларни қийнабди, ўлдирибди; пахта эксаларинг — ўлдирамиз, деб дўқ урибди. Ҳ. Турсунқулов, Ҳаётим қиссаси
Бўйнидан боғланган ит овга ярамас
Ит азоби
-
Биласанми сен бу ўзбошимчалигинг билан отангни ит азобига солишингни? К. Яшин, Ҳамза
-
[Ҳожар:] Ит азобида кечани кундузга улаб меҳнат қила-қила, энди юрт орасида шер қилдим деганда, обрўни тўкиб қўйсам, қандай кўргилик! Ҳамза, Паранжи сирлари
Ит боқмайди
-
— Бувижон, бувижонга ит боқмайди-ю, аммо ўз билганини қилади, — деди кампир буви Пўлатжон акага. Мирмуҳсин, Умид
Ит тегди ёки ит тегган
-
Қай юз билан боқаман унга? Мени кечирармикан? Кечирмас! Ахир менга ит тегган! С. Аҳмад, Ҳукм
Ит ҳасратда
Итдан суяк қарз
Итининг туваги олтиндан
Итнинг кейинги оёғи
-
бирор ҳунар-пунар ўргансин. Йўқса итнинг кейинги оёғи бўлиб қолади. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
Ичини ит таталамоқ (ёки тирнамоқ, кемирмоқ)
-
Шу вақтгача шоирнинг ҳаёти учун қўрқиб, ичини ит тирнаётган вазир енгил нафас олиб, жавоб ўрнига бош эгиб қўйди. М. Осим, Зулмат ичра нур
-
Чой ичаётибман-у, хавотирдан ичимни ит таталаяпти. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
-
Бироқ ичимни ит кемиряпти. С. Сиёев, Ёруғлик
Камбағални туянинг устида ҳам ит қопади
ИТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ит сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар