жавоб
билан улашинг
1. Сўроққа, мурожаатга қайтариладиган гап; хат; товуш; имо-ишора ва шу кабилар
-
Мужмал жавоб. Қатъий жавоб. Қониқарли жавоб. Аччиқ савол бериб, ширин жавоб кутма. Мақол
-
Ҳасанов фашистларнинг сўроғига бир оғиз ҳам жавоб бермади. Т. Рустамов, Мангу жасорат
-
Тожибой ака бўлса, аниқ жавоб бермай, гапни айлантирар эди. С. Зуннунова, Янги директор
-
Ташқаридан шайхнинг овози келди. Ичкаридан яна жавоб бўлмади. К. Яшин, Ҳамза
2. мат. физ. Муайян масала, мисол ёки топшириқнинг ечими.
-
Ушбу масаланинг жавоби икки йўл билан топилади.
3. Рухсат, изн.
-
Майли, ишингиз зарур бўлса, сизга жавоб, дўстим, эртагача хайр. К. Яшин, Ҳамза
-
Чокарнинг елкасидан хуржунни олиб, қўлига бир танга қистирди-да, унга жавоб бериб юборди. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
жавоб сўзи қатнашган жумлалар:
Жавоб бермоқ
-
Хўп, бунга ўзим жавоб бераман, аммо ҳалиги гап-гап, машоқ тўхтамасин. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Одам баъзан бир марта нотўғри босиб қўйган қадами учун умрбод жавоб беради. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Шифохона бўлимлари ҳозирги замон тиббиёт талабларига жавоб берувчи олтита корпусга жойлашган ва замонавий мебеллар билан жиҳозланган. Газетадан
Жавобини бермоқ
-
Яраш полвон тўғри колхоз идорасига йўл солди. У Зумрадни топмоқчи, у ерда, эл-юрт олдида шармандасини чиқариб, жавобини бермоқчи эди. С. Сиёев, Отлиқ аёл
-
[Тешабой] Фарзандсизлик туфайли эри жавобини бериб юборган бир бевага уйланди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
ЖАВОБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JAVOB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жавоб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар