жавлон
билан улашинг
1. ёки Жавлон урмоқ (қилмоқ)
2. 1) ҳозирлик кўрмоқ; отланмоқ; айланмоқ, сайр қилмоқ.
-
Маликайи айёр, агар турсанг сўзинг-да, Сенинг билан йўлга жавлон қилайин. Гулшанбоғ
-
Мана бу от-арава сизники, сизга бердим, қани, ўтириб бир жавлон қилиб келинг. Ойбек, Танланган асарлар;
3. 2) астойдил меҳнат қилмоқ; бирор соҳада ўзини кўрсатмоқ.
-
Биров меҳнат фронтида жавлон уриб, ажойиб хотира қолдирса, биров донишманд сифатида ёдгор қолдиради. Н. Сафаров, Оловли излар;
4. 3) ўйноқламоқ.
-
У кузини юмди дегунча, хаёлида қорабайир жавлон қилар, тақаларининг тошларга урилиб тақиллаши қулоқларига эшитилаётгандай туюларди. Ҳ. Ғулом, Маъшал;
5. 4) кўринмоқ, намоён бўлмоқ.
-
Ғуломжоннинг кўнглида яйраган қувонч баҳори кўзларида жавлон урди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
6. Жавлон (эркаклар исми).
жавлон сўзи қатнашган жумлалар:
Жавлон кўзлар
-
Бодом қовоқлари остидаги жавлон кўзлари мамнун-мамнун кулади, юзлари кулади, гўзал ғунча лаблари кулади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
ЖАВЛОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JAVLON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жавлон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар