қадим
билан улашинг
1. от Узоқ ўтмиш, қадимги замон, узоқ, ўтмиш давр.
-
Қадимдан қолган одат.
-
Чорвоқ даласи кадимда Мадамин билан Олахўжабойга қарашли эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Қадимнинг қоидасига мувофиқ, ҳар икки томоннинг шумтака болалари бир-бирларини қорга думалатиб, бир нафас муштлашиб олдилар. Ойбек, Танланган асарлар
2. сифатдош Узоқ, ўтмишдаги; қадимий, кўҳна.
-
Қадим замон.
-
Бу йўллар кўп кадим йўллардир. Ғ, Ғулом
-
Ҳунармандчиликнинг ривожланиши катта савдо йўлидаги кадим шаҳарнинг бошқа узоқ музофот-у ўлкалар билан алоқасини авж олдирди. К. Яшин, Ҳамза
3. Илгарилари, қадимда.
-
Ҳовлиларга кираверишдаги катта ва сервиқор дарвозаларни айтмайсизми, кадим бундай дарвозаларни Орифхўжабойлар курарди. Мирмуҳсин, Умид
ҚАДИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QADIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қадим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар