қадар
билан улашинг
1. кўм. (б. к. билан) Таққослаш, ўхшатиш, даража муносабатларини, маъноларини билдиради; каби, ўхшаш, -дек.
-
Косани олиб, катта қошиқ билан шошиб-пишиб ичди. Косада ош уч эллик қадар озайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Дунё қадар мардлик сиққан кенг қучоғингга, Яширинган миллион халқнинг ғазабли саси. Ҳ. Пўлат.
-
Биз ўзимизни ичкарига олгач, дарвозабон ўзининг ҳазми кўтарган қадар бизга тўнғиллайдир-да, дарвозани берклаш ҳаракатига тушади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. ж. к. (билан) Чегара муносабатини, маъносини билдиради; довур, -гача.
-
Уйдан вокзалга қадар. Етти яшардан етмиш яшарга қадар.
-
Дарвоза остини то ҳамсоялар эшигига қадар супуриб кириб ўлтириб, оналари билан чой ичмоққа машғул бўлар эрди. Ҳамза, Танланган асарлар
-
Шу йилнинг охирига қадар корхонада бешта дастгоҳ тайёрланада. Газетадан
қадар сўзи қатнашган жумлалар:
Бир қадар
-
Бу ишлар бир қадар битгандан кейин, Сидиқжон онасини олиб келгани Баҳрободга борди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Икки оғайни бир қадар саросимага тушиб, ўринларидан туришди. Ойбек, Танланган асарлар
Мумкин қадар
-
Қамбар маҳалланинг номини айтиб, у ердаги тор кўча, боши берк кўчаларни, эшикларни мумкин қадар синчиклаб тушунтирди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бўлиб ўтган воқеага мумкин қадар беозор баҳо бериб, қизни унутиб, тинчишни истар эди. Шарқ юлдузи
У қадар
-
Масалани у қадар ечолмасам керак;
-
Унинг нимаси мени ўзига тортар экан? У қадар гўзаллиги ҳам, бошқа одамлардан ортиқлиги ҳам йўқ-ку! П. Турсун, Ўқитувчи
эскирган, китобий Тақсир, қисмат, ёзмиш.
ҚАДАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QADAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қадар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар