қадоқ
билан улашинг
1. Қиймат жиҳатдан 1 фунтга тенг бўлган қадимги оғирлик ўлчов бирлиги (1 фунт = 409, 512 г.).
-
Бир қадоқ чой.
-
Афанди ишонмай, мушугини тортиб кўрса, тўрт қадоқ чиқибди. Латифалар
2. айнан ҚАДОҚ ИИ 1 чега.
-
Битта қадоқ билан бутун бўладиган ликопча.
3. сифатдош Қадоқланган, чегаланган.
-
Салтонбу қадоқ пиёлага [ шилпилдоқ\ солиб берди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
қадоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Қадоқ тош, қадоқтош
-
Ҳар бир сўзи қадоқ тошдай вазмин бу киши кейинги кунларда янада камгапроқ бўлиб қолган. М. Муҳамедов, Қаҳрамон изидан
қадоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Қадоқ чой, қадоқ қанд
Одам терисидаги кўп иш-қаланадиган ва қисиладиган жойнинг қалинлашуви, қаттиқ қавариқ (кўпроқ оёқ панжалари, товон, кафт, баъзан қўл панжаларида учрайди).
-
Вали ака қўлининг қадоқлари озор беришидан қўрқаётгандек, хотинининг пешонасини авайлаб силади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Собир ака оғир меҳнатдан эзилган, қўллари қадоқ, мушаклари чайир бўлиб кетган эди. Ж. Шарипов, Хоразм
қадоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Қадоқ қўл(ли) ёки қўли қадоқ
-
Қадоқ қўлли миллионлар Янчди зулм тахтини, Барпо этиб бўстонлар, Топди қувонч, бахтини. З. Диёр
-
Бойларга қарши курашни Ниёзга ўхшаш айрим кишилар эмас, ҳамма қўли қадоқлар олиб бориши керак. Б. Раҳмонов, Баҳор арафаси
ҚАДОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QADOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ҚАДОҚ сўзига берилган маънолар
қадоқ сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
қадоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар