қадр
билан улашинг
1. Жамиятда, кишилар ўртасида тутган ўрин, ўзга(лар) томонидан бўлган ҳурмат, эътибор.
-
Ўз қадрини билмаган бировнинг кадрини билмайди. Мақол
-
Дарё сувини баҳор тоширар, Одам Кадрини меҳнат оширар. Мақол
-
Оҳ, она тупроғим, ўсган жойларим Кўнглимда сақланар ҳурматинг, қадринг. Миртемир
-
Кишининг қадри амали ва унвони билан эмас, ватанига, халқига қилган хизмати билан ўлчанади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Офтоб ойим қизининг қадрини бунчалик аршларгача кўтармоқда бўлган йигитга ўзида йўқ чексиз муҳаббат, поёнсиз эҳтиром сезмоқда. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Ҳаётда тутган ўрин; аҳамият, муҳимлик ҳолати.
-
Зар кадрини заргар билар. Мақол
-
Газламанинг кадри жуда ошиб кетди. Эрталабки нарх кечга тўғри келмайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
У томонларда меванинг кадри баланд дейишади, ростми? Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби. Биз ҳамма нарсанинг кадрини ўзи йўқолгандан кейин биламиз. Ў. Ҳошимов, Нур борки, соя бор
қадр сўзи қатнашган жумлалар:
Қадр қилмоқ, қадрига етмоқ ёки қадрини билмоқ
-
Бола қадрига етмаган она қадрига етмайди. С. Абдуқаҳҳор, Кўзлар
-
Саломатликнинг қадрига етмоқ, Гул қадрини булбул билар. Мақол
-
Қулликни сезмаган ҳурлик қадрига ета олурми?! Ҳамза
Қадри ўтмоқ
-
Дўстимнинг қадри ўтди, у бўлса, бунчалик қийналмас эдим.
-
Исроил Аҳмедовнинг қадри, айниқса, ҳозир ўтяпти. И. Раҳим, Чин муҳаббат
ҚАДР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QADR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҚАДР сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ҚАДР сўзига берилган маънолар
қадр сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
қадр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар