қадрли
билан улашинг
1. Қадр-эътиборга лойиқ; ҳурматли.
-
Қадрли ўртоқ. Қадрли ўқитувчи.
-
Ҳамма уни гўё узоқ вақтдан бери кутилган қадрли бир меҳмондай қувончли юз билан қаршилади. Р. Файзий, Уч қиз
-
Нарзи, узоқдаги ота-онаси каби, бу ердагилар учун ҳам азиз ва қадрли жигарбанддир. Н. Сафаров, Оловли излар
2. Қадри, қиммати юқори, қадр-қимматини йўқотмаган.
-
меҳнатинг қадрли, ҳаётинг файзли Газетадан
3. кам қўлланадиган, айнан Қадрдон 2.
-
— Фарҳод бизга қадрли жой, — деди кулиб Мирҳайдар. Ойбек, О.в. шабадалар
-
Сўйла, ўртоғим, менга, Сўйла менга, қадрлим. Ҳ. Олимжон
ҚАДРЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QADRLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қадрли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар