қафас
билан улашинг
1. Қуш ёки ҳайвонларни сақлаш учун махсус ясаладиган хонача.
-
Темир қафас. Қафасда саъва боқмоқ. Қафасдаги шер.
-
Қафас яшириб қўйилган арча тагида бир каклик патиллаб қолди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Каттагина бир қафасдаги чиябўри, чет одам келганидан, норози иржайиб қўйди. Ж. Абдуллахонов, Орият
2. кўчма Қафасга нисбатли нарса, ҳолатни билдиради.
-
Мана икки йилдирки, у Содиқжон бойваччанинг олтин қафасида қон йиғлаб, кундошлик жафосини тортади. К. Яшин, Ҳамза
-
Етти ўғлон қутқарганда ёрни жинлар қафасидан. М. Шайхзода.
3. кўчма Саноқ сон билан қўлланиб, айрим қушларни уриштиришда ўтадиган маълум вақт доирасини (бирлигини) билдиради.
-
Тешабой бўқоқ Раҳимберди калнинг туллаги билан жўжасини уриштирган эди, икки қафасдаёқ Раҳимбердининг беданаси чийиллаб чиқиб кетди. Муштум
-
икки муллани бир қафас уриштириб, томоша қилмоқчи бўлибдилар. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
қафас сўзи қатнашган жумлалар:
Кўкрак қафаси
-
Юрагимни эзиб, кўкрак қафасимни ёриб юборгудай бўлаётган алам ва фарёдга чидай олмай, секин боққа чиқдим. О. Ёқубов, Излайман
ҚАФАС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAFAS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қафас сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар