жазо
билан улашинг
1. Айб ёки жинояти учун кўриладиган чора.
-
Оғир жазо. Ўлим жазоси. Жазо бермоқ.
-
Кўряпсиз-ку, ҳақ жойига қарор топади, ноҳақ жазосини олади. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
2. Қилмишига яраша кўриладиган оқибат, тўланадиган товон.
-
— Зап қилгансиз, Отабек, — деди уста, — ёмонларнинг жазоси шундай бўлади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Кўй, қизим, Нури туҳмат қилган бўлса бир кун жазосини тортар, изза бўлар. Ойбек,Танланган асарлар
3. Бирон ишни амалга ошириш йўли; чора, илож.
-
Бунинг [тоғ қазишнинг] жазоси бир қулоч-бир ярим қулочлик беш-олтита таёқ. Уёғи осон. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
жазо сўзи қатнашган жумлалар:
Жазо отряди (ёки экспедицияси)
-
Ҳадемай, сара туркман сарбозлари — хоннинг махсус жазо отряди етиб келди. С. Сиёев, Аваз
Жазога тортмоқ
-
Хўжа Абдуллодек кўрнамакни жазога тортқумиздир [деди подшоҳ]. Ойбек,Навоий
Нима жазо?
-
Ним
-
жазо, куннинг иссиғида кетмасангиз?
ЖАЗО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JAZO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жазо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар