Izoh.uz сайтида жон сўзининг изоҳи ва маънолари

жон

от

1. Диний-ибтидоий тасаввурларга кўра, инсон ва ҳайвон танасида бўладиган, уйқу чоғида (вақтинча) ёки ўлган вақтда танадан чиқиб кетадиган алоҳида кўзга кўринмас илоҳий куч, қувват; руҳ.

  1. Жон бор жойда қазо бор. Мақол

  2. Одамнинг лойдан ясалишини, унга жон бағишланишини шундай қизиқ қилиб ўқиб бердики А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

2. Сезувчи, ҳис этувчи тан, бадан.

  1. Бутун жоним қақшаб оғрияпти. Тиш оғриғим босилиб, жоним ором олди. Бетимнинг қалини —

  2. жонимнинг ҳузури. Мақол

  3. Тим қоронғи, изғиринли кеча. Ёмғир худди жонга игна санчгандай, эзиб, муттасил саваларди. Ойбек, Қуёш қораймас

  4. Ғуломжон айвонда отаси билан турар, столларнинг қарсиллатиб синдирилаётганини эшитиб, худди ўз қовурғалари синдирилаётгандек, жони оғрир эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

3. Ҳаёт; ҳаёт-мамот; тириклик.

  1. Кемага тушганнинг жони бир. Мақол

  2. Эчкига жон қайғу, қассобга ёғ қайғу. Мақол

  3. Жондан кечмасанг, иш битмас. Мақол

  4. Чечак Жамбул, сен Ватанни севасан, Керак бўлса, жонингни ҳам берасан. Фозил шоир.

  5. Отам мени жонидан ортиқ кўрар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

4. Киши, одам.

  1. Жон бошига. Биз тўққиз жон эдик.

  2. Қорабулоқ қишлоғида бирорта уйғоқ жон қолмаган эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  3. Ҳеч бир жон йўқки, они бўлмаса жононаси. Ҳамза

  4. Ҳамма ишни тўхтатиб, қимирлаган жонни теримга солар эканмиз. Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби

5. Бир қатор аниқловчилар билан қўлланиб, бош, жусса маъноларини ифодалайди.

  1. Қиз жонинг билан қаергача боролардинг? И. Раҳим, Чин муҳаббат

  2. — Ёш жонинг бор, қизим, — деди [Офтоб ойим], — бировга ёмонлик соғинма. А. Қодирий, Ўтган кунлар.|| — Вой шўрим, — деди Мастура. —

  3. Жиндаккина жонингизга-я? Шу жуссангизга учта дард сиғадими? А. Қаҳҳор, Минг бир жон

6. Куч, қувват, мадор.

  1. Жони борича ҳаракат қилмоқ. Тезроқ қимирласанг-чи, жонинг борми?

  2. Ҳожи секингина қўлини узатиб, қулоғини ушлади ва уч буклаб туриб қаттиқ қисди, жони борича қисди. А. Қаҳҳор, Йиллар

  3. Жони борича икки қўлидаги этик билан эшикни қамчилади. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар

7. Яхши кўрадиган, севимли, ёқимли киши ёки нарса ҳақида.

  1. Олма —унинг жони. Жон дўстинг жонидан кечса ҳам, мол дўстинг молидан кечмас. Мақол

  2. Аммо лекин Мухторхон домла нафсамбирига одамнинг жони эди. А. Қаҳҳор, Тўйда аза

8. Энг яқин, севикли кишиларга мурожаатда сўзловчининг уларга яқин муносабатини ифодалайди, бегоналарга нисбатан эса ҳурмат ёки хушомадни билдиради.

  1. Жоним, дедим қулоғига, оҳиста, жон, деди. Қўшиқлар

  2. Гулнорнинг кўзлари очилиб кетди Йўлчига тикилди. — Нима қилди, жоним, — сўради Йўлчи, лекин бетобмисиз дейишга тили бормади. Ойбек, Танланган асарлар

  3. [Жамила Ғофирга:] Агар ўтирган жойингизга хас-хашаклар тўкилса, сочларим билан супурай жонгинам. Ҳамза, Бой ила хизматчи.

9. “Опаси”, “акаси”, отаси ва шу кабилар сўзлар билан, баъзан ёлғиз жонидан шаклида сўзловчининг тингловчига яқин муносабатини, эркалаш ёки хушомад маъноларини ифодалайди.

  1. — Опаси жонидан, дуторингизни чалинг тузукроқ, — деди у [Маликахон] Адолатга қараб,— ўйин-кулгига ташна бўлиб ётганмиз. С. Зуннунова, Гулхан

10. Ҳаёт манбаи, ҳаёт бағишловчи нарса ҳақида.

  1. Ёмғир — экиннинг жони.

  2. Иссиқ — пахтанинг жони деган мақол ҳам бежиз айтилмаган. Ш. Рашидов, Ғолиблар

11. Бирор иш, соҳа ёки доирада асосий, муҳим ўрин эгалловчи, илҳомлантирувчи, ташкилотчи шахс.

  1. Жўраларининг жони. Давранинг жони. Мактабнинг жони.

12. Мурожаат қилинаётган шахсни билдирувчи сўздан олдин келиб, мурожаатдаги илтимос, илтижо маъносини кучайтиради, баъзан эркалаш маъносини билдиради.

  1. Ниёз мен билан хайрлашар чоғида: — Жон Ҳожи ака! Энди гап шу ерда қолсин — деди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  2. — Урманг отамни! Жон амаки, урманг! — деб зор йиғлай бошлади болалар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

13. Шахс билдирувчи сўзларга, кишилар отига қўшилиб, уларга кичрайтиш-эркалаш, ҳурмат маъносини беради, масалан,

  1. онажон, бувижон, холажон, акажон, домлажон; Салимжон, Қодиржон

14. кесим взф. Шукур.

  1. Офицернинг шу кетиши бўлса, штабга етиб борса ҳам жон. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз

жон сўзи қатнашган жумлалар:

Жон бермоқ

1. Вафот этмоқ, ўлмоқ.
  1. Вафот қилди жонкашим, дардкашим. Ҳозир қўлимда жон берди. Ойбек, Танланган асарлар

2. кўчма Таслим бўлмоқ, курашни, қаршиликни тўхтатмоқ.
  1. Йўқ, Хўжабековга ўхшаганлар осонликча жон бермайди. Ётиб қолгунча отиб қолади. С. Анорбоев, Оқсой

3. кўчма Астойдил хизмат қилмоқ, фидойилик қилмоқ.
  1. Мусулмонлар! Яхши деб йўлида жон берганинг Азизбек бу кун сизларга яхшилигингизни ўттиз икки танга солиқ билан қайтармоқчи бўлди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

Жон кирмоқ

1. Тирилмоқ.
  1. Балиққа жон кирди;

2. кўчма Жонланмоқ, руҳланмоқ, қизимоқ.
  1. Қутидор қайтиб йўлакка кириши билан Офтоб ойим ила Кумушга қайтиб жон кирган каби бўлди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  2. Табиатга жон кирди, толлар барг чиқарди. Ж. Шарипов, Хоразм

Жон олмоқ

1. Ўлдирмоқ.
  1. Мен ўзимнинг ашаддий душманим билан танҳо курашиб, ё жон бермоққа ва ё жон олмоққа қарор берган эдим. А. Қодирий, Ўтган кунлар

2. кўчма Қийнамоқ, азобламоқ, сиқмоқ; безор қилмоқ.
  1. Ямоқчини бўлса Исматҳожи ҳар куни масжидга чақириб, одамлар ўртасида ҳақорат қила бериб жонини олди. Ойдин, Ямоқчи кўчди

Жони бор

1. Тирик, жонли.
  1. Жони борнинг умиди бор.

  2. Танимда жоним бор экан,пахта беришга тиришаман. Ш. Рашидов, Ғолиблар

2. кўчма Асоси бор, асосли.
  1. Гапингизнинг жони бор.

Жони узилмоқ

Вафот этмоқ, ўлмоқ.

Жони чиқмоқ

1. айн. Жони узилмоқ.
  1. Жонинг чиққур! (қарғ.). Тер чиққандан жон чиқмас. Мақол

  2. Ибн Синога касалнинг жони чиқмаган бўлса, бас экан, тузатар экан. Ойбек, Танланган асарлар

2. кўчма Қўрқмоқ, эси чиқиб кетмоқ.
  1. Туф-э, қуриб кетсин, жоним чиқиб кетди-я. А. Қодирий, Ўтган кунлар

3. кўчма Жаҳли чиқмоқ, аччиғи қистамоқ, ғазаби келмоқ, дарғазаб бўлмоқ.
  1. Оларда кирар жоним, берарда чиқар жоним. Мақол

  2. Полвон келганда, темирчи шундай қилган эди, унинг жони чиқиб, тишини ғижирлатди. А. Қаҳҳор, Сароб

Жони ҳалқумига (ёки бўғзига, ҳиқилдоғига) келмоқ

1. Ўлар ҳолатга келмоқ, ўлгудай қийналиб кетмоқ.
  1. Душманлар жони ҳалқумига келганда мана бундай қутурадилар. А. Мухтор, Опа-сингиллар

2. кўчма айн. Жони чиқмоқ 2.
  1. Боя нималарни сўзладингиз, сир очиладими, деб жоним бўғзимга келди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

3. кўчма Безор бўлмоқ, тоқати тоқ бўлмоқ.
  1. Ҳамма ерда ҳам одамларнинг жони бўғзига келиб қолди, қизим! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

Жон(и) ачимоқ

Ачиниб, дилдан хайрихоҳлик билдирмоқ; ачинмоқ.
  1. Унга жоним ачиди.

Жондан ўтмоқ

1. Баданни, аъзони оғритмоқ, қақшатмоқ, зирқиратмоқ.
  1. Оғриқ жондан ўтди;

2. Қаттиқ таъсир қилмоқ, алам қилмоқ.
  1. Айниқса, бугунги сўзлар жон-жонимдан ўтиб кетди. Ш. Рашидов, Ғолиблар

  2. Эшоннинг даккиси жонимдан ўтгандан кейин қочдим. П. Турсун, Ўқитувчи

Жонини койитмоқ

Қийналиб, машаққат чекиб, бирор иш қилмоқ, қаттиқ уринмоқ.
  1. Қўшчинорликлар ёки қўғазорликлар у ёқда турсин, сувнинг бошида бўладиган бақақуруллоқликлар ҳам ўзи ёки уловининг жонини койитгиси келмас эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Жон сақламоқ

Ўзини маънавий ёки жисмоний ҳалокатдан ёки оғир, мушкул аҳволдан сақлаб қолмоқ.
  1. Офтобдан дарахтларнинг тагида жон сақламоқ.

  2. У ҳамон ковакда жон сақлаб келмоқда. Бефаросат, лақма одамни кўрса, ковакдан секин чиқади, аллакимдан эшитган янгиликларни айтади, яна кириб кетади. А. Қаҳҳор, Ҳи-ҳи

Жон ҳовучламоқ

Ўз ҳаётидан хавотир бўлмоқ, қўрқа-писа, хавотирда яшамоқ.
  1. Мирзо Ёдгорнинг боши кесилди. Унинг тарафдорлари жонларини ҳовучлаб, ин-инига кирди. Ойбек, Навоий

Жон(и)га ора кирмоқ

1. Ҳалокатдан ёки бирор кўнгилсиз воқеадан, танг ҳолатдан сақлаб қолмоқ.
  1. Булар жонларини фидо қилиб, мингларча кишиларнинг жонига ора кирдилар. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз

2. Қийин, мушкул аҳволдан қутқазмоқ, оғир пайтда ёрдамга келмоқ, ёрдам қилмоқ.
  1. Шундай дўппи тор келган пайтда Азим бойвачча Хол-хўжанинг жонига ора кирди. С. Аҳмад, Ҳукм

Жондан безор қилмоқ (ёки тўйдирмоқ)

1. Ўлимига рози қилмоқ;
2. Жуда ҳам зериктирмоқ, кўнглига урмоқ, безор қилмоқ.
  1. [Оқила:] Ўзингиз қачон борасиз? Болалар дада деб жонимдан безор қилишяпти. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар

Жондан безор бўлмоқ (ёки тўймоқ)

1. Ўлимига рози бўлмоқ, яшашни истамаслик.
  1. Қуллар очликдан ўлсин, қароллар чарчаб, жонидан безор бўлсин, ҳар нима бўлса-бўлсин, сенга фойда бўлсин. С. Айний, Қуллар

  2. Овозингни чиқарма, жувонмарг. Эшон поччанг эшитмасинлар. Нима, жонингдан тўйдингми? П. Турсун, Ўқитувчи

2. Ортиқ тоқат қила олмаслик; безор бўлмоқ.
  1. Бас, пичоқ бориб суякка етди. Бошимни эгиб, индамай юрганим етар, жонимдан тўйиб кетдим. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли

Жонини тикмоқ

Ҳаётини бағишламоқ.
  1. Мен жонимни яхшилик йўлига тикканман, Зокиржон. П. Қодиров, Уч илдиз

Жони йўқ

1. Улик, жонсиз.
  1. Сойга қарасак, учта балиқ ётибди: иккитаси ўлик, биттасининг жони йўқ. Эртаклар

2. Кўчма кучи йўқ, кучсиз, мадорсиз.
  1. Бир қўлимнинг жони йўқроқ. Сенинг муштингни ея бериб, жонимда жон қолган эмас. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

3. Бўш, чидамсиз.
  1. Жони йўқ ип. Жони йўқ мато.

Жон олиб, жон бермоқ

Бирор ишда астойдил ғайрат кўрсатмоқ; жонбозлик, фидокорлик қилмоқ.
  1. Бўтабой кечани кеча, кундузни кундуз демай, колхоз учун жон олиб, жон берди. С. Аҳмад, Ҳукм

Бир жон, бир тан бўлмоқ

Бир ёқадан бош чиқармоқ, баҳамжиҳат бўлмоқ.

Жон аччиғида (ёки ҳолатда)

1. Ўлим талвасасида.
  1. Офицернинг ўзи ҳам талвасада ҳолдан тойган эди, бунинг устига хотини полда юмалаб, жон аччиғида хирилларди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси

2. Ғайриихтиёрий равишда, беихтиёр.
  1. Чеккасини зах ерга бериб йиқилган ва кесак каби ҳиссиз қизини [қутидор] жон ҳолатда қучоғига олди: Қизим Кумуш Кўзингни оч! А. Қодирий, Ўтган кунлар

Жон деб

Хурсандлик билан, мамнуният билан, бажонидил.
  1. Агар лозим келса, тошкўмир конига бориб, кўмир қазиб келтиришга ҳам жон-жон деб кетар эдим. А. Қаҳҳор, Сароб

Жон кошки

Кошкийди, қани эди-я.

Жон куйдирмоқ

1. Бор куч-имконини аямай астойдил ҳаракат қилмоқ.
  1. Бутун жамоа байрамни муносиб кутиб олиш учун жон куйдириб ишламоқда;

2. Ачинмоқ, қайғурмоқ, илтифот кўрсатмоқ.
  1. Беш болали бир аёлнинг Элмуродга жон куйдириб, уни ўз паноҳига олмоқчи бўлгани тўғрисидаги гаплар Бувинисога жуда хуш келди. П. Турсун, Ўқитувчи

Жон талвасаси

Жони кирмоқ

1. Ҳузур қилмоқ, маза қилмоқ, ором олмоқ.
  1. Уйига сув, газ ўтказиб, жони кирди. Тиш олдириб, жони кирди;

2. Жуда хурсанд бўлмоқ, қувонмоқ, севинчи ичига сиғмай кетмоқ.
  1. Кино деса, жони киради.

  2. Аёллар: — Бўлмаса-чи! Ҳамманинг жони кирди. Қамишкапада ҳеч бунақа томоша бўлган эмас, — дейишди. П. Турсун, Ўқитувчи

Жон(и)га тегмоқ

Безор қилмоқ, кўнглига урмоқ, кўнглига тегмоқ.
  1. Мусофирчилик жонга тегади. Ойбек, Танланган асарлар

  2. Бир иш буюрсанг, сўрай бериб жонга тегади. Ойдин, Уялди шекилли, ерга қаради.

Жоним билан

Бош устига, жон деб, бажон дил.
  1. Агар шаҳарда зарур ишларингиз бўлмаса, мен билан бир ерга бориб келсангиз. —Жоним билан. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  2. Аскарликка жоним билан бораман П. Турсун, Ўқитувчи

Жоним тасаддуқ

Жўжабирдай жон

Ўлмаган менинг жоним


ЖОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

JON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
251
Сўзнинг тескари ёзилиши
нож
Ҳарфлар сони
3
Кўришлар сони
1529

жон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
жон сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, жон сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+