жонивор
билан улашинг
1. Табиатдаги ҳамма жонли нарсалар; жон эгаси; мавжудот (ўсимликдан ташқари).
-
— Худойи таоло инсонни ҳамма жониворлардан азиз-у мукаррам этиб яратди, — деди Меъмор ўртадаги сукутни йўқотиб. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Қишлоқда бирорта қимир этган жонивор кўринмайди. Т. Рустамов, Мангу жасорат
2. Нарса, ўсимлик, ҳайвон ва шу кабиларга нисбатан эркалаш маъносида ёки “бечора”, боёқиш, шўрлик каби маъноларда ишлатилади.
-
От сағрисидан лойга ботган, жонивор бор кучи билан пишқириб, олдинга интилади. Ойдин, Фонар тагида
-
Ишком четида бир шафтоли бор экан, жонивор, мевасини кўтаролмай, шохлари ерга қайрилиб ётибди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Оғайни, бу ош деган жонивор куйиб кетмадими!? Ш. Рашидов, Ғолиблар
3. кўчма Ҳайвон, махлуқ.
-
— Қори Ибод деганинг аҳмоқ бир жонивор экан, — деди Қурбон девона. С. Айний, Жаллодлар
-
— Аммо отангни ҳам шу жониворлар орасига қўшиб ўлтиришинг қисқалигингдир! — деди [Хожи]. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
От дам олсин, ўрнига сизни қўшамиз. Сиз ундан кўра ақллироқ жониворсиз. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
ЖОНИВОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JONIVOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жонивор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар