Izoh.uz сайтида жонли сўзининг изоҳи ва маънолари

жонли

сф

1. Тириклик аломати бор, тирик.

  1. Жонли тўқима (биол.).

  2. Қиздан сўрабди: — Бу ерда нима қилиб ўтирибсан, бу ерда ўзингдан бошқа жонли жонивор борми? Олтин бешик

2. Яшаб турган, барҳаёт, тирик.

  1. Ўтмишнинг жонли шоҳиди.

  2. Жонли гувоҳни ишга тикиб бўлмайди. А. Қаҳҳор, Сароб

  3. Уруш заҳматини бошидан кечирган ҳар бир одам даҳшатли у йилларнинг жонли шоҳидидир. Н. Сафаров, Оловли излар

3. кўчма Эҳтиросли; қайноқ.

  1. [Гулнор] Йўлчининг кучли, эркак нафасини, дудоқларида унинг бўсасининг жонли оловини бир лаҳза сезди. Ойбек, Танланган асарлар

4. кўчма Тийрак, серҳаракат; шўх.

  1. Тахтапуллик Собиржонни танир эдим мен Бокудан: Зап чавандоз, миқти, жонли, хосиятли улфат жуда. М. Шайхзода.

  2. Ҳақиқатда эса мингбоши хотинлари орасида энг жонли ва энг эслиги бўлган бу жувон — Султонхонга қарши очган курашининг натижасидан норози эди. Чўлпон, Кеча ва кундуз

5. кўчма Руҳли, шўх, қизиқ; қизғин.

  1. Бу узатиш мажлисини жонли, руҳли ўтказмоқ учун барча қизлар ўзларининг энг асл, энг нафис кийимларини кийиб ҳусн оламини яна бир қайта бежабдирлар. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  2. Мелиқўзи билан бўлган жонли суҳбатда [унинг] бутун орзу-истакларини билиб олдим ва очерк ёздим. Н. Сафаров, Оловли излар

6. кўчма Тетиклик, ғайрат, хушчақчақлик ифода этувчи; шўх, ўйноқи (кўз қараши, чеҳра ҳақида).

  1. Йўлчининг чиройли кенг юзида жонли, теран маъноли кўзларида қандайдир илиқ, самимий табассум тошган эди. Ойбек, Танланган асарлар

7. кўчма Худди ҳақиқатдагидек, чин, ҳақиқий; ёрқин.

  1. Жонли портрет,

  2. Жилин билан Костилиннинг саргузашти уларнинг кўз олдиларида жонли воқеадай ўта берди. П. Турсун, Ўқитувчи

  3. [Сайрамов] Ҳар масалани жонли мисоллар билан баён қилди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар

8. кўчма Ифодали, аниқ-равшан, тушунарли.

  1. Атоқли халқ санъаткори [Юсуфжон қизиқ] ҳаётнинг энг чигал, мураккаб томонларини жонли тил билан содда қилиб тушунтира оларди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ

  2. Эски адабиётни яхши ўқийди, айниқса Абомуслим достонларини ўқиганда, жуда ҳам жонли чиқаради. А. Қодирий, Обид кетмон

9. кўчма Ҳаёт қайнаган, гавжум; жўшқин.

  1. Кундузгига қараганда сарой жонли: кишиларнинг шақиллашиб сўзлашишлари, хохолаб кулишишлари саройни кўкка кўтаргудек. А. Қодирий, Ўтган кунлар

10. кўчма Амалий, ишбилармонларча.

  1. Раҳбарликни қоғозда эмас, жонли раҳбарлик қилиш шаклида олиб бориш керак. Н. Сафаров, Оловли излар.


ЖОНЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

JONLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
17885
Сўзнинг тескари ёзилиши
илнож
Ҳарфлар сони
5
Кўришлар сони
74

жонли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар

жонли сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, жонли сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+